Бу ширкат бузуқ ширкатдир. Унинг шартлари Исломдаги ширкатлар шартига тўғри келмайди. Чунки шаръий ҳукмда шерик борасида унинг тасарруф юрита олиши шарт қилинади, холос. Ширкат ўзининг ишларини кенгайтириши мумкин. Агар шериклар дастмояни оширибми, шерикларни кўпайтирибми, ширкатни кенгайтиришга келишсалар, бемалол, хоҳлаганларича тасарруф қилишлари мумкин. Чунки шерик бир шахс сифатида ширкатга қўшган улушига қараб масъул бўлади. У шерикларнинг розилигисиз ҳам хоҳлаган пайтида ширкатни тарк этиш ҳуқуқига эга. Шериклардан бирининг ўлими ёки ақлдан озиши билан ширкат тарқаб кетмайди. Бундай пайтда ширкат иккитадан кўп одамдан таркиб топган бўлса, ўша битта одамнинг шериклиги бекор қилиниб, қолганларнинг шериклиги ўз ўрнида қолаверади. Шаръий шартлар мана шулардир. «Тўлиқ шериклик» ширкатининг шартлари эса уларга тўғри келмайди. Аксинча, уларга қарама-қаршидир. Шунга кўра у бузуқ ширкат ҳисобланиб, шаръан жоиз эмасдир.
14-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|